Hodisalar

Шўрчилик отадан 3 йиллик алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг буйруғига асосан Шўрчи туманида яшовчи Мурод Жўраевдан  вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, фарзандлари олдида бурчини бажариб қўйишни унитган ота алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли суднинг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлсада, алимент пулини тўлашдан бош тортиб келди.

Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари М.Жўраевнинг 2019 йил январь ойидан бошлаб тўланмаган жами 23 миллион 988 минг сўм алимент қарздорлиги мавжудлиги ва ушбу қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда жиноий жавобгарлик масаласи хал этилиши муқаррарлиги тушунтирилди.

Алимент собиқ турмуш ўртоғи учун эмас балки норасида фарзандларининг моддий таъминоти учун зарурлигини англаб,  уч йиллик алимент қарздорлигини яъни нақт 24 миллион сўм қарздорлигини тўлиқ берди.

Фарзандларингиз учун алимент тўловларини ўз вақтида тўлашни унитманг!

Собир Ғаниев, Мажбурий ижро бюроси

Шўрчи туман бўлими бошлиғи ўринбосари

Related Articles

Back to top button