Hodisalar

Алимент тўловчига нисбатан ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилган

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг 15апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали Термиз туманида яшовчи Шайдамова Ферузанинг“Cуд қарори чиққанига қарамай, қарздордан уч йиллик таъминот пули ундирилмаяпти” дея қилган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, Бюронинг Термиз туман бўлими иш юритувига ФИБ Термиз туманлараро судининг 14.10.2019 йилдаги ҳамда 27.05.2019 йилдаги  буйруғларига асосан қарздор Мусурмонқул Кароматовдан ундирувчи Шайдамова Феруза Баймирзаевна фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ҳамда ҳар ойда энг кам ойлиш иш хақининг 80 % миқдорида қатъий суммада
3 ёшгача нафақа ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотлардан олинган маълумотларга кўра ҳамда яшаш манзилини текшириш натижасида унга тегишли мол-мулклар аниқланмаган.

ҚарздорКароматов алимент пулларини қисман тўлаб келган бўлсада, 01.04.2022 йил ҳолатида  унинг алимент тўловларидан қарздорлиги 7 миллион 100 минг сўмни ташкил этган.

Қарздор М.Кароматовга давлат ижрочилари томонидан бир неча бор алимент тўловларини тўлашлиги тўғрисида огохлантирилиб, тушунтириш хатлари олинган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан алимент пулларини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб келган.

Шундан сўнг, 15 апрель куни Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор отага нисбатан  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб судга тақдим этилган.

Бироқ, Шайдамова Феруза очиқ суд мажлисига чақиртирилганда етиб келаолмаслигини ва  бошқа куни боришлигини баён қилганлиги сабабли суд иши кейинга қолдирилган.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button