Бу қизиқ
Тожикистондан Сурхондарё вилоятига автобус қатнови йўлга қўйилади
Тожикистон корхонаси Ўзбекистонинг қатор шаҳарларига синов тариқасида халқаро автобус қатновларини йўлга қўйишни режалаштирган.
Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 2 апрель кунидан Душанбе–Термиз, Душанбе–Денов йўналишларида қатновлар амалга оширилади.
Мазкур йўналишлар бўйича сарфланадиган вақт ва масофа қуйидагича:
🚌 Душанбе–Термиз йўналишида қатнов масофаси 251 км бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади;
🚌 Душанбе–Денов йўналиши қатнов масофаси 107 км, йўналишга сарфланадиган вақт 2 соат 25 дақиқани ташкил этади.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати