МУРОЖААТ ВА ИЖРО
Туман прокурорининг «Ёшғайрат» маҳалласида ўтказилган сайёр қабулида пайвандлаш сирларини пухта ўзлаштирган, аммо пайвандлаш аппарати йўқлиги сабаб, ишида унум йўқлигини, иложи бўлса аппарат олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган ёшлар мурожаати ижобий ҳал этилганидан хурсанд бўлишди.
Шўрчи туман прокурори, 2-сектордаги маҳаллаларда яшовчи 56 нафар ёшларнинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
2-сектордаги 14 та маҳалладаги тикувчилик ва пайвандлаш билан шуғулланувчи ёшлар учун зарур техника жиҳози субсидия асосида берилди.
— Замонавий машинам йўқ бўлсада, онамнинг қўл машинаси ёрдамида кўпдан буён тикувчилик қиламан, — дейди Ойгул Нарзуллаева. -Секторимиз раҳбарига қилган мурожаатим ижобий ҳал этилганидан қувондим. Энди замонавий машина ёрдамида энг чиройли ва кўркам либосларни тайёрлайман.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати