Маданият

ШЎРЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ БАХТИЁР ХУДОЙБЕРГАНОВНИНГ 8-МАРТ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, Муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!

Субхидамда аста бош кўтарган бинафша гул мисоли нозик қалбга эга аёлларни бугунги 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этаман.
Аёл — оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотдир.
Ватанга, оилага, ҳаётга бўлган ишонч аввало – аёлга, онага эҳтиромдан бошланади. Аёлини асраган эл қудратли, онасини эъзозлаган фарзанднинг толеи баланд бўлади.
Азиз ва қадрли опа-сингиллар!
Бугунги байрамингиз билан чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Оилангиз ва яқинларингиз, қолаверса, аёл қадрини эъзозлаб яшайдиган эл-юртимиз бахтига соғ-омон бўлинг
Байрамларингиз муборак бўлсин!

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button