Боғча мудираси оқланди

Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2024 йил 21 октябрдаги ҳукмига кўра, Комилова Феруза Нурбек қизи (исм-фамилия ўзгартирилган)га ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва ЖКнинг
209-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45,57,59-моддаларига асосан унга узил-кесил 1 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона ташкилот, муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 55 баравари, яъни 55 х 340.000 = 18.700.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Тергов органи ҳужжатига бўйича Ф.Комилова 01.06.2002 йилдан 18.03.2024 йилга қадар тумандаги 1-сонли ДМТТ мудираси лавозимида ишлаб келиб, жиноят содир этиш йўлига кирган ҳолда ўғли А.Ахмедовни ўзи рахбарлик қилиб келаётган МТТга 17.03.2022 йилдан қоровул вазифасига ва қизи Д.Алимовани 02.09.2020 йилдан психолог лавозимига ишга олганлиги тўғрисида буйруқ чиқариб, улар бирор кун ҳам МТТга ишга келмаган бўлса-да, гўёки уларни ишга доимий равишда келганлиги тўғрисида расмий ҳужжат ҳисобланувчи тўлов табелларига сохта маълумотлар киритиб, ўғли А.Ахмедовга 17.03.2022 йилдан 28.07.2023 йилга қадар 14.916.672 сўм ва қизи Д.Алимовага 02.09.2020 йилдан 13.03.2024 йилга қадар 83.516.516 сўм иш ҳақи ва рағбат пуллари чиқариб жами 98.433.188 сўмлик анча миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликда айбланган.
Биринчи босқич судида ҳам унинг айби етарли далиллар билан синчковлик билан ҳар томонлама ва тўлиқ ҳолатда текширилмасдан Ф.Комиловага асоссиз айблов ҳукми чиқарилган.
Маҳкуманинг адвокати келтирган кассация шикоятида, Ф.Комилова ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этмагани, ҳужжатларни сохталаштирмагани, ўғли А.Ахмедов ва қизи Д.Алимова ўз вақтида ишга келгани, ойлик иш ҳақларини ўзлари томонидан олиб келгани, шунга кўра суд ҳукмини бекор қилиб оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.
Сурхондарё вилоят суди жиноятишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 16.04.2025 йилдаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг167-моддаси 2-қисми “г” банди, 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, унинг ҳаракатларидажиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация этиш йўли билан оқланган.
Шунингдек, Ф.Комиловага реабилитация қилиниши муносабати билан унга етказилган мулкий зиённи, маънавий ва бошқа зиён оқибатларини қоплаш масаласида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
304-312-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво талаби билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.
Хулоса сифатида шуни айтиш керакки, ҳеч кимнинг суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукми билан айбланиши ва жазога тортилиши мумкин эмас.
Зеро, янги таҳрирдаги Конститутциямизнинг 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади, деб кўрсатилган.
Вилоят судининг
судья катта ёрдамчиси Б.Нормуродов




