Маданият
РАВОН ЙЎЛЛАР МАҚСАДГА ЭЛТАР
Шўрчи туманида қишлоқлар йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати «Дўстлик» ва «Жойилма» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқларга етиб келди.
Кейинги йилларда юртимизда жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Нафақат туман марказида, балки чекка қишлоқларда ҳам бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўчалар таъмирланиб, йўллар равонлашмоқда.
Ҳар соҳада жадал кечаётган ислоҳотлар барчамизнинг ҳаётимизга сермазмун ўзгаришларни олиб келмоқда. Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак, деган шиорнинг илгари сурилгани фуқароларда Ватан равнақи учун кўтаринкилик, ўзгача ишонч ва ҳамжиҳатлик туйғуларни шаклланишига хизмат қилмоқда.
Шўрчи тумани ҳокимлиги