Hodisalar

Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳар, 1-сонли “Сурхон ҳақиқат маскани” адвокатлик ҳайъати адвокати Р.Х.га нисбатан вилоят прокурорининг санкциясисиз тергов ҳаракатлари олиб борилгани тўғрисида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, Р.Х. жорий йилнинг 21 июль куни акаси Т.Х. ва укаси Б.Х. билан турмуш ўртоғи Ф.Х.ни жамоат жойида уришиб, уни эгнида бўлган кийимларини йиртиб, соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган “енгил” тан жарохати етказишиб, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган М.Б.ни ҳам уриб, кийимларини йиртиб, унга “енгил” тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Р.Х.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун вилоят судига юборилган.

Жиноят иши доирасида икки нафар шахсга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Адвокатга нисбатан вилоят прокурорининг розилигисиз тергов ҳаракатлари амалга оширилгани тўғрисидаги важлар рад этилади.

Related Articles

Back to top button