Жаҳон

Туркий кенгашнинг янги биноси олдида байроқлар кўтарилди

Истанбул шаҳрида 12 ноябрь куни Туркий кенгаш котибиятининг янги биноси олдида байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва қардош мамлакатлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Тантанали равишда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, шунингдек, Венгрия, Туркманистон ва ташкилотнинг байроқлари кўтарилди.

Ушбу котибият ташкилот мақсад ва вазифаларини амалга оширишда бундан буён ҳам муҳим ўрин тутишига умид билдирилди.

Туркий кенгаш котибияти жойлашган бино XIX аср бошида барпо этилган ҳамда Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган.

Related Articles

Back to top button