Маданият

Шахсий масъулият ва мустаҳкам ижро интизоми — давлат органлари самарали фаолиятининг муҳим омили

Ҳар бир давлат органининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин эгаллайди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига қилинаётган мурожаатларни рўйхатга олиш, унинг ижро муддатини белгилаш қатъий тартиб асосида амалга оширилади.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимлари фаолиятини ўрганилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага доир Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли меъёрий ҳужжатлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг буйруқлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда давлат дастурларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Ўрганишлар жараёнида тақдим этилаётган йиғма таҳлилий маълумотларнинг ҳаққонийлиги, шаффофлиги ҳамда ўз вақтида тўлиқонли ва сифатли тақдим этилганлик даражасига эътибор қаратилди.

Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button