Бу қизиқ

ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР

Йўл бир текис бўлмаганидек, умр сўқмоқлари ҳам ўнқир, чўнқир, паст, баланд. Кимдир кўз очиб юмгунча бир довондан ошиб ўтганини сезмай қолади, баъзилар тубсиз жарликларни айланиб ўтишига, машаққат билан олдинга силжишига тўғри келади.
“Хўшчекка” маҳалласида яшовчи Оқбой бобо Шоймардонов 1942 йилнинг эрта баҳорида, Ватан тинчлигини сақлаш учун йўлга отланди. Халқимиз осойишталигини сақлаш билан бирга йигитлик бурчини адо этган О.Шоймардонов ёвга, душманларга қарши аёвсиз курашди.
Юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун олов кечган Оқбой бобо Шоймардонов яқинлари, маҳалла куй, кенг жамоатчилик иштирокида муборак 100 ёшни қарши олди.
Туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Оқбой бобога совға-саломлар улашилиб, эзгу тилаклар билдирилди.
Дарҳақиқат, қариси бор уйнинг париси бор, деганларидек, пири бадавлат инсонлар умумий уйимиз – Ўзбекистонимизнинг файзи ва кўрки ҳисобланади.

Sho‘rchi tumani hokimligi
Axborot xizmati

Related Articles

Back to top button