Маданият

Шўрчилик ота салкам 102 миллион сўм алимент тўлади

Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2019 йил 5 декабрдаги буйруғига асосан Шерзод Зокировдан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.

Шерзод Зокиров хорижга чиқиш истаги борлигини ва ўрнатилган чекловларни қонуний тартибда бекор қилишни сўраб Бюронинг туман бўлимига мурожаат қилди.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси амалдаги қонун талабларини тушунтирган ҳолда қўлланилган чекловларни қандай тартибда бекор қилиш мумкинлиги бўйича тушунтиришлар берди.

Шундан сўнг, Ш.Зокиров турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган фарзандининг вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини яъни 101 миллион 928 минг сўмни олдиндан тўлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, Бюронинг Шўрчи туман бўлими томонидан ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Атхам Тангиров,
Мажбурий ижро бюроси
Шўрчи туман бўлими давлат ижрочиси.

Related Articles

Back to top button