Жаҳон
Термиздаги музокаралар: Ўзбекистон ва Афғонистон нималарга келишиб олди?
Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Афғонистон томонига эса Муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилди.
Музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари чегара хавфсизлиги, инвестициялар, ўзаро савдо, энергетика, халқаро юк ташиш ҳамда транзит соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашилди.
Инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линиясини ўтказиш ҳамда Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.