Маданият

Алимент ундирувларида ўзгача ёндашув

Бюро органларига келиб тушаётган мурожаатларнининг салмоқли қисмини айнан алимент ундириш билан мурожаатлар ташкил қилади.

Шу боисдан, бу каби мурожаатларни камайтириш мақсадида Бюро органларида хар хафтанинг пайшанба ва жума кунларини алимент куни деб белгилаб олиб, ҳудудларда ташкил этилган секторлар раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда режали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувида алимент ундириш билан боғлиқ 2минг 700 дан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, Бюро ходимлари нафақат алимент қарздорликларини ундиришга шунингдек, ажрашган оиларни яраштиришга ҳам  кўмаклашмоқдалар.

Ҳусусан, термиз шаҳрида сентябрь ойи давомида ташкил этилган тадбирлар давомида Бюронинг Термиз шаҳар бўлими иш юритувида бўлган 1 минг 900га яқин алимент ижро ҳужжатлари хатловдан ўтказдирилиб,
658 нафар қарздорлардан 814 миллион сўм вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент пули ундириб берилди.

Шунингдек, икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент тўламаган 15 нафар алимент тўловчилар расмий огоҳлантирилди ҳамда алимент тўлашдан бўйин товлаган 4 нафар қарздор отага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суднинг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайнланди.

Бундан ташқари, хатлов жараёнларида соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг аҳволи ўрганилганда ўзаро келишиб биргаликда яшаётганликлари, айрим алимент олувчилар алиментидан воз кечганликлари ҳамда олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида ярашиш истагини билдирган оилалар ва шу каби Бўлим иш юритувида бўлган жами
218 та алимент ижро ҳужжати тамомланди.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Холмирза Қўзиев, Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси.

Related Articles

Back to top button