Маданият

Сурхондарёликларнинг бахшичилик санъати фестивалидаги иштироки томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда

Тароватли Нукус шу кунларда яна ўзгача шукуҳ, гўзал жозиба касб этган. Бугун бу ерда II халқаро бахшичилик санъати фестивали бошланди. Фестивалда кўплаб бахшию шоирлар, оқину жировлар, ижодий жамоалар қатори 50 кишилик вилоятимиз делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Фестивалда воҳамиз бахшилари томонидан куйланаётган достонлар, фольклор-этнографик халқ ансамблларининг ҳудудимизга хос дастурлари, гўзал анъана ва удумларимизни ўзида акс этган миллий ҳунармандлик намуналари кўргазмаси, моҳир ошпазларимиз томонидан тайёрланаётган тандир гўшти ва бошқа миллий таомлар томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Related Articles

Back to top button