Афғонлар Ўзбекистон чегарасини қонуний равишда кесиб ўтишнинг айёрона йўлини топди — ОАВ
Афғонистон фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидан учинчи давлатга учиш учун авиачипта сотиб олиб, ундан чегарани кесиб ўтишда фойдаланмоқда, деб хабар беради Sputnik.
Маълум қилинишича, ушбу чипталардан афғонларнинг барчаси ҳам фойдаланмаяпти. Нашр манбасининг сўзларига кўра, харид қилинган чипталарнинг аксарияти авиакассага қайтарилмоқда ва чегарани кесиб ўтган афғонлар Ўзбекистон ҳудудида — асосан, Термизда қолмоқда.
«Чегарани кесиб ўтишнинг бу каби айёрона механизми кўпайди. Прогнозларга кўра, янги қочоқлар оқими ортади, чунки ‘Толибон’нинг ваъдасига қарамай, уларнинг сиёсати ва идеологияси барчага ҳам маъқул эмас», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистон—Афғонистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари қайта ишга тушгач, мазкур йўналиш бўйича қатнаётган автомобиллар сони ортгани, афғонлар Ўзбекистон ҳудудига баклажкалардан ясалган соллар ёрдамида сузиб ўтаётгани тўғрисида хабар берилганди.