Hodisalar

Расмий баёнот

Kun.uz ижтимоий тармоғида “Прокурор ва ҳоким қарама-қаршилигида қонунлар ожиз қолмоқда” сарлавҳаси остида хабар тарқалган.

Хабарда Денов туманида ноқонуний дарахт кесилиши ҳолатлари учун айбдорларга чора кўрилмаётганлиги қайд қилинган.

Аниқланишича, жорий йилнинг
9 апрель кунида Денов шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси йўл қурилиш ва таъмирлаш жараёнида “Денов туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг участка бўлими бошлиғи 109 туп қимматбаҳо дарахтларни рухсатнома олмасдан, ўзбошимчалик билан кесиб ташлаб, 65.831.500 сўм миқдорида зарар етказган.

Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмига кўра, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар (73.500.000 – 122.500.000 сўмни ташкил қилади) етказилишига сабаб бўлса, жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ҳуқуқбузар томонидан етказилган зарар кўп миқдорни ташкил этмаганлиги боис, Денов тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилиниб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган, жарима жазоси қўлланилган.

Ҳуқуқбузардан Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2014 йилдаги 290-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан ўсимлик дунёсига етказилган 65.831.500 сўм зарарни 5 баравари миқдорида, яъни 329.157.500 сўм тарзда ундириш белгиланган.

Прокуратура органлари томонидан экология ва атроф табиий муҳит муҳофазасига оид қонунлар ижроси юзасидан назорат ўрнатилган, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

Related Articles

Back to top button