РАСМИЙ ИЗОҲ
“Facebook” интернет ижтимоий тармоғида “Ери олинди, бинолари бузилди, жойида масжидқурилди. Аммо…” тарқатилган сарлавхали хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 30.10.2020 йилдаги ижро варақасига асосан “KOSKAN-TERMIZ”хусусий корхонаси фойдасига Термиз шаҳар ҳокимлиги ва вилоят ҳокимлиги ҳисобидан 928 миллион 141 минг 832 сўм компенсация пули ва олдиндан тўланган 17 минг 840 сўм почта ҳаражатларини ундириш тўғрисдаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувига 27.01.2021 йилда келиб тушган ва ижро ҳаркатларига киришилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, бюджет ташкилотларнинг ҳисоб рақамлари марказлашган тартибда Ғазначилик органларида юритилиши боис қарздорнинг ягона ғазна ҳисоб варақаларини хатлаш юзасидан Термиз шаҳар ғазначилик бўлимига талабнома берилган.
Мазкур ижро иши юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ва Термиз шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари бир неча бор огоҳлантирилган ва жорий йилнинг 26 июль куни Суд қарори талабини бажармаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1981-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари миқдорида жарима қўлланилиши ҳақида расмий огоҳлантирилган.
Мазкур ижро иши бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олиниб, Бюронинг Термиз шаҳар бўлим бошлиғига тегишли кўрсатма ва огоҳлантириш берилди.
Бундан ташқари, мазкур ижро иши юзасидан мурожаат муаллифига Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан қўшимча маълумот берилиши таъминланади.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси