Маданият

Суд тизимида коррупция бор… ва ЖУДА КЎП, деб ҳисобламоқда фуқаролар

Жами 43607 нафар иштирокчи қатнашган аноним сўровномада 35316 нафар ёки 81 фоиз иштирокчи судларда коррупция йўқ, деган гапга ишонмаслигини билдирган.

4210 нафар иштирокчи(10 фоиз) эса шахсан ўзлари судда коррупция ҳолатига дуч келишганини билдиришган.

Аҳвол жуда дабдала.

«Суд тизимида коррупцион элемент бор, деган фикрларга мен қўшилмайман!” – деган эди яқинда Олий суд раисининг ўринбосари И.Муслимов.

Демак, ё ҳурматли Муслимов ўзи раҳбар суд тизимини ҳимоя қилиб ёлғон гапираяпти ёки 35316 нафар инсон ёлғон овоз бераяпти.

Биз нима демайлик Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганидек, ҳақиқий бахони халқ беради. Ва халқ бахони бериб бўлибди, шундай эмасми?..

Айтганча, 81 фоиз иштирокчи судда коррупция борлигига ишонгани учун янги олинган «Skoda kodiaq»лар муборак бўлсин!

Related Articles

Back to top button