Маданият

5 нафар болага алимент тўлашдан бош тортган отага нисбатан жиноят иши очилди

Вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган ота-оналарга нисбатан Мажбурий ижро бюроси томонидан қонуний таъсир чоралари қўлланилиб келинмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2017 йилдаги буйруғига асосан Жолмурод Равшановдан вояга етмаган беш нафар фарздандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 50 фоиз миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор алимент пулларини тўлашдан буйин товлаб келган.

Фарзандларининг моддий таъминотига жавобгар бўлган ота Мажбурий ижро бюроси ходимларининг бир неча бор расмий огоҳлантиришларига қарамай алимент тўлашдан бош тортиб келганлиги учун Қизириқ туман маъмурий судининг қарори билан  айбли деб топилиб, ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Афсуски, содир этган ҳуқуқбузарлигидан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан фарзандари олдидаги моддий мажбуриятини яни алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги учун Ж.Равшанановга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суриштирув ҳаракатлари давомида қарздор Ж.Равшанановнинг биринчи июнь ҳолатига 48,6 миллион сўмдан ортиқ мавжуд алимент қарздорлиги аниқланди.

Алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келаётган отага ҳуқуқий тушунчалар берилиб, қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда Жиноят кодексининг мазкур моддасига асосан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолананиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button