Hodisalar

Мажбуриятини унутган ота жавобгарликка тортилди.

Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судида Мажбурий ижро бюроси тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган отага нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқилди ва қонуний жазо чоралари қўлланилди.

Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Ф.Мирфайзиев 2019 йил 25 сентябрдаги фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг буйруғига асосан алимент тўлашлиги белгилаб қўйилганлиги, шунингдек, мажбуриятини унитган ота икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун тўланиши шарт бўлган жами 6 миллион 220 минг сўм алимент қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди.

Ф.Мирфайзиевнинг собиқ турмуш ўртоғи икки нафар фарзандларинининг моддий таъминотидан қийналаётганини ва болаларининг соғлиғини тиклаш учун алимент пуллари жудаям зарурлигини такидлаб алимент пулларини талаб қилди.

Очиқ суд мажлисида мазкур иш атрофлича кўриб чиқилиб, алимент қарздорликларини тўлашдан бош ториб фарзандлари олдидаги мажбуриятни унутган отага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўламаслик жиноий жавобгарлик масалалари масалари кўриб чиқилишига асос бўлади.

 

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button