Жарқўрғонда алимент тўлашдан бўйин товлаган оталар 15 суткага қамалди
Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 2 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.
Бюронинг туман бўлими томонидан расмийлаштирилган баённомалар жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди биносида қарздор оталар иштирокида кўриб чиқилди.
Рамазон Ғаниев 2019 йил 2 апрелдаги фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг буйруғига асосан алимент тўлашлиги белгилаб қўйилган бўлсада бироқ, мажбуриятини унитган ота бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун жами 13 миллион 510 минг сўм алимент қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди.
Ҳудди шунингдек, туманда яшовчи Шерзод Асадов ҳам судда содир этган ҳуқуқбузарлигига иқрорлик билдириб, 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашлиги белгиланган бўлса-да, шу кунга қадар 12 миллион 236 минг сўм алимент қарздорликларини тўламаганлигини тан олди.
Афсуски, алимент қарздорликларини тўлашдан бош торган оталарга нисбатан жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан
2 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан ўзларига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўламаслик бу уларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги тушунтирилди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси