АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этгандан кейин толиблар ҳокимиятни эгаллаб олиши мумкин
АҚШ разведка хизмати президент Жо Байденга агар хорижий қўшинлар Афғонистонни тарк этса, “Толибон” ҳаракати бир-икки йилда мамлакатнинг катта қисмида ўз назоратини ўрнатади, деб маълум қилди, деб ёзади New York Times газетаси.
Хабарда таъкидланишича, воқеаларнинг бундай ривожланиши Афғонистонда «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг яна кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундан аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден журналистларга Вашингтон «тактик сабабларга» кўра, ўз армиясини Қатар музокараларида келишилганидек 1 майгача Афғонистондан олиб чиқиб кетиши мураккаб масала эканини таъкидлаган эди. Толиблар эса ушбу келишувга содиқ эканини таъкидлаб, Оқ уй келишувни бузадиган бўлса, Афғонистонда урушнинг давом эттирилишига жавобгарлик америкаликлар зиммасига юкланишини маълум қилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати