Жаҳон

Анқара Истамбул конвенциясидан чиқди

Анқара Европа Кенгашининг аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича Истамбул конвенциясидан чиқди, деб ёзади Туркиянинг Rеsmi Gazete расмий ҳукумати газетаси.

«Туркия Республикаси номидан 2011 йил 11 майда имзоланган ва 2012 йил 10 февралдаги ҳукумат қарори билан тасдиқланган Аёллар ва оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича Европа Кенгаши конвенцияси Туркия Республикасига нисбатан тугатилди», — дейилади ҳужжатда.

Туркия вице-президенти Фуат Октай конвенцияда иштирок этишдан бош тортиш ҳақида изоҳ берди. Унинг айтишича, турк жамияти ўз мамлакатидаги аёллар ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилади.
«Турк аёлининг жамиятдаги мавқеини муносиб даражага етказиш учун олиб борган самимий курашимиз анъанавий қадриятларимизни сақлаб қолган ҳолда давом этади. Ташқарида даво излашга, бу олий мақсад учун бошқаларга тақлид қилишга ҳожат йўқ. Ечим анъана ва урф-одатларимизда мавжуд», — деб ёзди Октай ўзининг Twitter аккаунтида.

Истамбул конвенцияси Европа Кенгашига аъзо мамлакатлар томонидан 2011 йилнинг 11 майида қабул қилинган ва ратификация қилинган бўлиб, Туркия уларнинг орасида биринчи бўлган.

Истамбул конвенцияси 2014 йил 1 авгут куни кучга кирган.

Related Articles

Back to top button