“Автокон” воситаси ёрдамида қарздор автотранспорт воситалари аниқланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги фармонига асосан МИБ томонидан давлат фойдасига ундириладиган 6 турдаги ижро ҳужжати бўйича тушаётган пул маблағларининг маълум бир қисми “Термир дафтар”, “Аёллар дафтар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқароларни қўллаб қувватлаш учун йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙҲХ органлари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганилги учун қўлланилган маъмурий жарималарни мажбурий тартибда ундириш тадбирлари МИБ нинг жойлардаги ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлари асосида ташкил этилмоқда.
Мазкур йўналишдаги тадбирлар вилоятнинг Сариосиё ва Узун туманларида ташкил этилди. Кун давомида бўлиб ўтган тадбирда билиб-билмай қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўламаган 60 га яқин автотранспорт воситалари аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 291-моддасига асосан (Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби) ЙПХ инспекторлари ва МИБ ходимлари томонидан вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.
Маълумот ўрнида шуниҳам такидлаб жоизки жаорий йил бошидан Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан 5626 та йўл харакати қоидаларини бузган автотранспорт воситалари эгаларидан 1 миллиард 434 миллион сўм пул маблағлари давлат фойдасига ундирилиши таминланди.
Муаммони ўз вақтида бартараф этилиши бу каби тадбирларнинг қўш тирноқ ичидаги қаҳрамонига айланмасликнинг муҳим омили ҳисобланади. Зеро, давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари бошлаб юборилгач, машинангиз жарима майдончасидан жой олиши мумкин. Имкон қадар йўл қоидалари ва тартиб меъёрларга қатъий амал қилинг деб қоламиз.
Мажурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси