Бир йил алимент тўлашдан қочиб юрган ота 15 сутка қамалди
Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2018 йил
28майдаги буйруғи билан Холбоев Исматилло 1 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган эди.
Бироқ, Холбоев Исматилло ўзига юклатилган мажбуриятни тан олмай фарзанди учун тўланиши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими томонидан қарздор отага нисбатан 2020 йил 14 февраль куни қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув гуруҳи ходимлари томонидан қидирувда бўлган қарздор ота топилиб, 17 миллион 786 минг сўм алимент пулларини тўламаганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича туман судига қонуний хал қилишлик учун тақдим қилинди.
ЖИБ Шеробод туман суди биносидаочиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва алимент пулларини тўламаслигини айтган отага нисбатан суд варори билан
15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Агарда ушбу қарздор Маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлгач икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортса жиноий жавобгарлик масаласи хал этилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Нуриддин Чориев, Мажбурий ижро бюросивилоят бошқармаси инспектори.