Hodisalar

Андижонда ИИБ ходимлари 12 минг АҚШ доллар пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бошқармаси катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган қўлга тушди.

«Ўзбекистон 24» телеканалидаги хабарга кўра, улар ўзаро келишган ҳолда ЖКнинг 1412— ва 182-моддалари билан айбланаётган фуқарога суд идораларидаги мансабдор шахслар орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришларини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда терговчи ва ҳибсхона бошлиғи сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Related Articles

Back to top button