Hodisalar

Бойсунда қидирувда бўлган қарздор ота 15 суткага қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2016 йил
26 январдаги буйруғи билан Карим Мирзақуловга 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган эди.

Бироқ, Карим Мирзақулов ўзига юклатилган мажбуриятни тан олмай фарзандлари учун тўланиши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлими томонидан қарздор отага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув гуруҳи ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан Карим Мирзақулов вилоятнинг Қизириқ туманидан топилиб, Бойсун туман бўлими давлат ижрочиларига топширилди.

Шундан сўнг, йиллар давомида тўланмаган алимент пуллари 31 миллион 774 минг сўмга етганлиги учун Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва мазкур иш жиноят ишлари  бўйича Бойсун туман судига қонуний хал қилишлик учун тақдим қилинди.

Жорий йилнинг 27 январь куни ЖИБ Бойсун туман суди биносида Карим Мирзақуловнинг иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва алимент пулларини тўламаслигини айтган отага нисбатан суд қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Агарда ушбу қарздор Маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлгач икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортса жиноий жавобгарлик масаласи хал этилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

  Чориев, МИБ вилоят бошқармаси инспектори

Related Articles

Back to top button