Маданият

Сурхондарё вилояти маданият бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Сапаров Илҳом Очилович Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У шу кунгача вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, И.Сапаров 1975 йилнинг 13 майида Термиз тумани туғилган. 2002 йилда Термиз давлат университетининг бакалавр, 2011 йилда магистратура йўналишларини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Термиз банк коллежи директори, Термиз шаҳар халқ таълими бўлими мудири, Сурхондарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.

Related Articles

Back to top button