Маданият

Қарздор отадан 4 йиллик алимент пуллари тўлиқ ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туманлараро судининг 2016 йил 24 августдаги буйруғига асосан Бандихон туманида яшовчи Хасанов Шокирдан  икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, фарзандлари олдида бурчини бажариб қўйишни унитган ота алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида Хасанов Шокир топилиб, ижро ҳаракларини давом эттириш учун давлат ижрочисига топширилган.

Бюронинг Бандихон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан 2016 йилдан бери тўланмаган алимент қарздорлигини ҳисоблаб уни тўлаб қўйишлиги акс ҳолда тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилиши тушунтирилди.

Бундан тўғри хулоса чиқариб, бу пуллар бегонага эмас балки ўзининг фарзандига бераётганлигини тушуниб етган ота жами алимент қарздорлигини тўлиқлигича яъни 43 миллион 117 минг сўмни тўлаб берди.

Шунингдек, Бюронинг давлат ижрочиси томонидан расмийлаштирилган маъмурий байённома бекор қилиниб, алимент тўловчи отага нисбатан қонуннинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Ўз ўрнида Хасанов Шокир фарзандалари олдидаги ва суд қарори ижросини бажаришда масъулят билан ёндошишга вада берди.

Илҳом Маматқулов, Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими бошлиғи

Related Articles

Back to top button