РАСМИЙ МУНОСАБАТ!
Интернет «Telegram» тармоғининг “Sizdan Telegram” гуруҳида эълон қилинган хабар юзасидан.
Унда ёритилган “Қурувчи-мухандис: Бажарган ишимиз учун ҳақимизни ололмаяпмиз. Ваҳоланки, суднинг тегишли қарори ҳам чиққан” сарлавхали хабар Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими иш юритувида бўлган Шеробод туманлараро иқтисодий судининг
23.09.2019 йилдаги, қарздор “ПУ ОАО СПИК АККОРД” ОАЖ ҳисобидан ундирувчи “INFRA DESIGN SOLUTION” МЧЖ фойдасига жами 190 миллион 180 минг 266 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати
02.10.2019 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддасига асосан ундирувни қарздорнинг ҳисоб рақамларидаги сўмдаги пул маблағларига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижросини таъминлашлик учун қарздорга хизмат кўрсатувчи АТБ “ASIA ALLIANCE BANK” Шайхонтохур филиалига юборилган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида электрон тизим орқали қарздор “ПУ ОАО СПИК АККОРД” ОАЖнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “ПУ ОАО СПИК АККОРД” ОАЖнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавоб хатларига кўра қарздорнинг номида ҳеч қандай мол-мулклар аниқланмаган.
Бундан ташқари, бўлим иш юритувида қарздор “ПУ ОАО СПИК АККОРД” ОАЖдан ундирувчи юридик шахслар фойдасига жами 635 миллион 378 минг 549 сўм ва 244 минг 650 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик, шунингдек, давлат фойдасига 12 миллион 707 минг 570 сўм ҳамда 4 минг 892 АҚШ доллари миқдорида ижро йиғими ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мавжуд бўлиб, мазкур ижро ишлари Қонуннинг 251-моддаси талабларига асосан йиғма ижро ишига бирлаштирилган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “ПУ ОАО СПИК АККОРД” ОАЖдан ундирилган пул маблағлари Қонуннинг 79,80-моддаларига асосан тақсимланиб, “INFRA DESIGN SOLUTION” МЧЖнинг тегишли ҳисоб рақамига 18.09.2020 йилда 1 миллион 687 минг 212 сўм ва 29.09.2020 йилда 7 миллион 679 минг 743 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказилиб берилиши таъминланган.
Келгусида мажбурий ижро ҳужжатлари давомида қарздор “ПУ ОАО СПИК АККОРД” ОАЖдан ундириладиган пул малағлари Қонуннинг
79,80-моддаларига аосан ундирувчилар ўртасида тақсимланади.
Ҳозирги кунда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси