Дам олиш кунлари ҳаво совиб, ёғингарчилик кутилмоқда
Бугун декабрь ойи ниҳоят Ўзбекистон аҳолисини қисқа муддатли, аммо узоқ кутилган илиқ ҳаво билан ҳурсанд қилишга қарор қилди. Республиканинг барча ҳудудларида асосан қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кунинг ўртасида ҳаво 5-10 даража илиққача, жанубда баъзи жойларда 13 даража илиққача бўлади. Илиқ ҳаво баъзи жойларда шамолнинг кучайиши билан кузатилади.
Илиқ ва асосан қуёшли об-ҳаво Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам сақланиб туради, тоғларда ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Аммо дам олиш кунлари эса қиш яна ўз ҳуқуқларини талаб қилади. Россиянинг жанубий ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавони ёмонлашишига олиб келади. Республиканинг шимолида қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик жумладан шанба кунига ўтар кечаси бошланади.
Барча жойларда ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик қорга айланиши билан кузатилади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Фақат энг чекка шарқда (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари) шанба куни кун давомида ҳаво булутли, лекин қуруқ бўлиши кутилмоқда.
Якшанба куни ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди, Тошкент, Самарақанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида қор кўринишидаги ёғингарчилик куннинг иккинчи ярмигача давом этади ва фақат энг чекка жанубда ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлиши кун давомида сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати якшанба кунига 2 даража совуқ 3 даража илиқ қийматларигача пасаяди.