ФИРИБГАР ИСЛОМБОЙ

Баъзилар ўзини яхши амаллари билан эл оғзига тушса, Исломбой эса фирибгарлиги билан ҳам тоғдагилардан ўтиб шаҳарликларни ҳам оғзига тушиб яхшигина ном қозонди.
У киши илгари ҳам судни қора курсисига бир марта ўтириб чиқиб анчагина шов-шувга сабабчи бўлувди. Ўшанда ҳам айбига иқрор бўлиб, тавба бундай ишларга бошқа қўл урмайман, деб қасамни каттасидан ваъда берувди.
Бўлмади. “Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас” деганларидек, қирққа кирмай қариндошларини қақшатди.
Тоғли қишлоқдаги “Тўхтамишлик” яқини Элёр Бобошеровникига бориб, мен мол олиб сотиб юрибман, агар сотадиган молингиз бўлса бегона қилманг. Ҳафтада пулини олиб келиб бераман,- деди.
Исломни танигани учун яна қариндошлиги борлигидан унга ишонгандай бўлиб, ҳа бир бош болали сигирни сотмоқчиман,- деди. Бўлди, ҳозир олиб кетиб, бир ҳафтадан сўнг нақд пулини олиб келиб бераман,- деб нархини келишиб, ҳалиги кўрсатган сигирни олиб кетди-ю Элёрни йўл пойлатиб қўйди. У бошқа қорасини ҳам кўрсатмади.
Денов мол бозорига мўмайгина пулга сотилган сигирни бузоғи билан пулини ҳалолаб кетди. Энди фирибгар Исломбой “ Қўшарча” маҳалласи томон юриш қилди. Уйида эркаги йўқлигини билганлиги боис Ойимхол Хуррамовани эшигини қоқди. Мол олиб сотиб одамларни мушкулини осон қилиб юрибманда, — деди уй соҳибасига. Яхши келибсиз, амаки шу сигиримизни сотмоқчи эдик. Улар ҳеч бир даллолсиз сигирни нархини келишишди. Кутинг роса бир ҳафтадан сўнг пулини оласиз, дея сигирни олиб кетди. Ойимхол опани ҳам эшик қаровули қилиб қўйди.
Навбатдаги юриши “Зардақул” томон бўлди. Зардақуллик Мухиддин Ҳакимовникига борди. Боқиб юрган сигирчасини шу ерни ўзида сўйиб, тош тарози қилиб соф гўштини олдида, машинасига юклади. Ҳафтадан сўнг беш миллион сўмни олиб келаман, мабода яна биров ярим мол сотмоқчи бўлса, суриштириб туринг деб жуфтагини рослади-ю кўздан ғойиб бўлганича қорасини ҳам кўрсатмай кетди.
Эндиги ўлжани “Чинор” маҳалласидаги танишларидан излади. Асомиддин Холиқов ҳўкизини сотмоқчилигини эшитиб, уни эшигини қоқиб борди. Икковлашиб ҳўкизнинг нархини келишиб, икки кундан кейин пулини олиб келаман, деб мол ташишга мослаб олган машинасига юклашди. Денов мол бозорида сотганича кўринмай кетди.
“Катта Вахшивор”лик Турди Ҳамроевни тўрт беш қўйни таниш чўпоним бор, унга қўшиб қўяман боқиб беради, деб ҳайдаб кетди-ю ғойиб бўлди. Худди шундай йўл билан “Катта Вахшивор”лик Нозима Шамиевани ҳам уч бош қўйини таниш чўпонига қўшиб боқтираман, -деб ҳайдаб кетганича дараги йўқлигича ғойиб бўлди.
Молимни, сигиримни, қўйимни Ислом деган танишимиз олиб кетганича дараги йўқ, у фирибгарлик қилди деган мазмунда ички ишларга кетма-кет ариза шикоятлар келиб тушаверди.
Исломбойни қидириб топиш унча қийин бўлмади. Чунки, у одамни қашқасидек маълум эди-да. У ўзини саргузаштларини эртак сингари ҳикоя қилиб берди.
Ислом Ҳамраевни ҳикоясини эшитиб турганларни баъзилари мийиғида кулиб ҳам қўйишди. Суд молсотар фирибгарга тегишлича жазосини берди.
Т.ТИЛОВОВ
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси
ЧОРИ.ҚОРАҚУЛОВ
суд маслаҳатчиси



