Hodisalar
Самарқандда бир аёл ва эркакнинг пичоқлаб ўлдирилишини видеога олиб тарқатган шахслар қамоққа олинди
Самарқанд вилояти ИИБ: Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги савдо марказларидан бирида қонга булғанган пичоқни кўтариб, икки кишини ўлимига сабаб бўлган фуқаронинг тасвири акс этган видео ҳамда фотолавҳалар тарқалди ва омма орасида турлича муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шов-шувларга сабаб бўлган ушбу видео (фото) юзасидан ИИБ ходимлари текширув ишларини олиб боришди. Ваҳшийлик акс этган ушбу видеолавҳалар 3 нафар самарқандлик йигитлар томонидан тасвирга олиниб, тарқатилгани маълум бўлди.
Ушбу шахсларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Самарқанд шаҳар маъмурий ишлар бўйича суди томонидан учала йигитга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди