Маданият
“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ушбу кўкрак нишони билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ҳамда соҳани ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тақдирланади.
Кўкрак нишони билан мамлакатимиз фуқароси бўлмаган шахслар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар ҳам тақдирланиши мумкин.
Мазкур кўкрак нишони ҳар йили 10 декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида топширилади.