Бу қизиқ
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво оқими келмоқда — “Ўзгидромет”
27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди.
27-28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2 даража совуқ бўлади, кундузи 10-13 даража илиқ бўлади.