Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 март кунидаги ЎРҚ 1124-сонли қонунига асосан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Муҳим ўзгартиришлардан бири, Атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган;
“Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 17-моддаси, “Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги” бўлиб;
Ушбу модда, қуйидаги мазмундаги 174-модда билан тўлдирилди:
“174-модда. Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Ушбу Кодекс 70-моддасининг биринчи қисмида, 701, 72, 77-моддаларида, 79-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 81, 82, 83-моддаларида,
84-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 88-моддасида,
90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида, 911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 92-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ёки транспорт воситасининг мулкдори ёхуд мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг қонунчиликка мувофиқ юридик шахсга тегишли бўлган транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.
Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли томонидан юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари акс эттирилган фотосуратлар ва видеоёзувларга тенглаштирилади”;
Термиз туманлараро маъмурий
суди судья ёрдамчиси
Ж.С.Ачилдиев



