Маданият

Жарқўрғонда алимент тўламаган оталар 15 суткага қамалди

Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 2 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун туман маъмурий судига юборилди.

Мазкур расмийлаштирилган баённомалар Жарқўрғон туман маъмурий суди биносида қарздор оталар иштирокида кўриб чиқилди. М.Яхиев очиқ суд мажлисида 2018 йил 6 декабрь кунидаги суд буйруғига асосан 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб боришлиги белгиланганлигини такидлаб, ҳозирда 3 миллион 259 минг қарздорлигини тан олди ва суддан енгиллик сўради.

Ҳудди шунингдек, Т.Холматов ҳам судда содир этган ҳуқуқбузарлигига иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан суднинг 2018 йил 18 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши лозим бўлса-да, 2 миллион 416 минг сўм алимент пулларини тўламаганлигини тан олди.

Шундан сўнг, туман маъмурий судининг қарори билан 2 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан ўзларига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўламаслик бу уларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги тушунтирилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button