Жаҳон

Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди

Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.

“Ҳукумат қарори билан Арманистон Республикасида ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилинмоқда. Қарор эълон қилингандан сўнг кучга киради. Қўшинларга ёзиб қўйилган шахсий таркибни ўзларининг ҳудудий ҳарбий комиссарлигига ҳозир бўлишга чақираман”, — дея ёзган Пашинян Facebookʼда.

Тоғли Қорабоғдаги туташ чегараларда навбатдаги вазият кескинлашгани бугун эрталаб маълум бўлди.

Боку ва Ереван вазиятни кескинлаштиришда бир-бирини айламоқда. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томони ўт очгани, озарбайжон томони эса ҳужум қарши амалиётни бошлаганини таъкидламоқда. Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ Озарбайжон томонидан ҳаво ва ракета ҳужумига учраганини маълум қилмоқда.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғ можароси томонларини зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақиргани хабар қилинган эди.

Қорабоғ можароси 1988 йилнинг февралида, Тоғли Қорабоғ автоном вилояти ўзининг Озарбайжон ССР таркибидан чиқиши ҳақида эълон қилганида бошланган эди. 1992-1994 йилги қуролланган қарама-қаршилик давомида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ва унга қарашли еттита туман устидан назоратни бой берган. 1992 йилдан буён ОБСЕнинг Минск гуруҳи доирасида — ҳамраислар — Россия, АҚШ ва Франция бошчилигида можарони тинч йўл билан бартараф этиш бўйича музокаралар ўтказиб келинади. Озарбайжон ўз ҳудуди яхлитлигини сақлаб қолишга қаттиқ туриб олган. Арманистон тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилиб келади, чунки Тоғли Қорабоғ Республикаси музокаралар томони эмас.

Related Articles

Back to top button