Маданият

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ЖАРҚЎРҒОНДА

Жарқўрғон туманида ҳам пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан ташкил этилиб, кунлик режанинг 4,5-5 фоизи миқдорида хирмон яратилмоқда. Бу эса албатта терим жараёнинг самарали ташкил этилиши, теримчиларга етарли миқдорда шароитлар яратилганлигига гувоҳи бўлишди.

Бугун 2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича Республика ва вилоят ишчи гуруҳи Жарқўрғон туманига ташриф буюрдилар. Дастлаб, туманда ташкил этилган жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан ишчи гуруҳи аъзоларининг вазифалари бўйича тушунчалар берилди.

Related Articles

Back to top button