Паркент тумани ҳокимлиги захира бюджетдан 269 млн сўм ажратиб, 260 млн сўмга «MEGA KARER» МЧЖдан минилган Каптивани сотиб олибди
Давлат харидлари сайтига кўра, Паркент тумани ҳокимлиги захира бюджетдан 269 млн сўм ажратиб, 260 млн сўмга «MEGA KARER» МЧЖдан минилган Каптивани сотиб олибди. Пандемия даврида халқ бюджети сарфи тийилиши керак. Жуда муҳим ишларга сарфланса тушунса бўлади. Аммо айрим маҳаллий «диктаторлар» — ҳокимлар буни қаердан ҳам тушунсин. Халқнинг пулику борган жойи, нима қипти.
Мана шу ҳолатда энг қизиқ жойи, Паркент тумани ҳокими Муҳамедов Нигмат Исраилович бўлади. МЧЖнинг энг кўп акциясига эга инсоннинг исми эса Исроилов Сардор Нигматович экан. Улар ота-болами? Шунда отаси эски каптивани ўғли асосий улушдор бўлган фирмадан сотиб олганми? Ёки дахшатли тасодифми? Рост бўлса, бу халқнинг устидан очиқчасига кулиш эмасми?
— Дада янги мошин мингим келяпти?
— Оббо Бўрибойваччаей, ҳўп бўладида! Анвар (помошник раис) пул ажрат эскини давлатга сотамиз. Ўғилтойга иложи бўлса, Тесла олларинг!