СУД ҚАРОРИ ИЖРОСИ БИЛАН ТАЪСИРЛИ

Мамлакатимизда суд қарорлари ижросини қонуний муддатларда таъминлаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишга долзарб вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
2024 йил 3 июнь куни Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими биносида жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди хамкорлигида мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимининг барча давлат ижрочилари иштирокида суд қарорларининг ижросини таъминлаш масаласида давра суҳбати шаклида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими бошлиғи в.в.б С.Ахмедов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан Термиз жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг тергов судьялари И.Шайманов ва Ғ.Остоновга сўз берди.
Термиз жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг тергов судьялари И.Шаймановўз нутқида суд қарорларининг ижросини ўз вақтида таъминлашнинг аҳамияти ҳақида гапириб, бу борада одил судлов вазифаларининг муваффақиятли амалга оширилиши нафақат мазкур органлар томонидан ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя этилишига, балки улар томонидан чиқарилган ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорларнинг ижро этилишига узвий боғлиқлигини, суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш одил судлов обрўсига путур, давлат ва жамоат манфаатларига зарар етказишини таъкидлаб, суд томонидан юборилган,айни дамда долзабр масала бўлиб турган,тез ижро қилиниши лозим бўлган, яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича (БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда) тайинланган жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиб, қисқа муддатларда ижросини таъминлаш чораларини янада жаддаллаштириш ва уларнинг ижросини қонуний муддатларда тўлиқ таъминланиш ўта муҳим ўрин тутиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шу боис йиғилишда ҳар бир давлат ижрочисидан суд қарорларининг ижросини таъминлашга алоҳида масъулият билан ёндошиши зарурлиги, ҳар бир суд ҳужжати ижросини таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни кўриш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Икром Шайманов
Ғайбулло Остонов
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг тергов судьялари





