Hodisalar

Медицина институти учун 3 минг доллар: ўқишга киритмоқчи бўлган турли фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ИИВ томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Г.М. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Т.А.нинг ишончига кириб, унинг синглиси Г.Х.ни Қорақалпоқ медицина институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 000 АҚШдолларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Г.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олтинкўл тумани ихтисослаштирилган мактаб интернати жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ғ.Д. фуқаро Г.М.ни Андижон давлат университетининг “Жисмоний тарбия ва спорт” факультетига университет раҳбарияти орқали ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига ундан 4 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Бувайда туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси И.М. фуқаро М.Б. билан олдиндан тил бириктириб,  фуқаро А.нинг қизини танишлари орқали Наманган давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Related Articles

Back to top button