Жаҳон

Элдан олдин оламан деб, қамоққа равона бўлманг!

2017 йил декабрда “Ўтрор” кичик туманида истиқомат қилувчи уч фуқаро уй-жой инспекцияси ходимига пора бериб, янги қурилаётган кичик тумандаги уйлардан бирида навбати келмасдан туриб квартира олмоқчи бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҚР ЖКнинг 190-м., 3-б., 1-б., бўйича жиноий иш қўзғатилди ва айбдор ходимга нисбатан судгача тергов амаллари юритилди. Пора бериб, уй-жойли бўлишга интилган шахсларга ҳам шундай тадбирлар қўлланди.

Ҳафта бошида суд ижрочилари янги уй соҳибларига 10 кун муддат мобайнида хонадонларни бўшатиш тўғрисидаги қарорни топширишди. Агар уй эгалари норозилик билдиришса,  жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда уй-жой олиш ниятида бўлган фуқаролар бутун мамлакатда ягона бўлган тизимдаги рўйхатда бўлишлари керак. Бу тизим давлат миқёсида назорат қилинади ва у ерга бирорта асоссиз ўзгартириш киритиш мумкин эмас.

Шунинг учун, пора билан иш битиришга уринмаслик керак. Рўйхатдаги навбатлар сони ўзгартирилса, мутасадди шахс  фирибгарлик  моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши ҳеч гап эмас.

Related Articles

Back to top button