Бу қизиқ
Болалар қайси ёшда ниқоб тақишгани маъқул?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти:
5 ёшгача ва ундан кичик болалардан ниқоб тақишни талаб қилиш керак эмас. Бу боланинг хавфсизлиги ва ниқобни минимал ёрдамда тегишлича қўллай олишига асосланган.
6 ёшдан 11 ёшгача болаларнинг ниқоб тақишида бир нечта омилларни ҳисобга олиш лозим: ҳудудда коронавируснинг тарқалганлик даражаси, болаларнинг ниқобдан фойдалана олиши ҳамда ниқобнинг боланинг таълим олиши ва руҳий ривожланишига таъсири.
12 ёшдан катта болалар эса катталар ниқоб тақишлари керак бўлган шароитларда ниқоб тақишлари шарт. Мисол учун, болалар 1 метрдан кўпроқ ижтимоий масофага риоя қила олмаганларида ёки коронавирус тарқалиши даражаси юқори бўлган ҳудудларда ниқоб тақиши керак.