Маданият

РАСМИЙ БАЁНОТ

Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани тиббиёт бирлашмаси Тез ёрдам бўлимида фельдшери Ш.Қурбонниёзовнинг 2020 йил 11 август куни ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 1 август кунидан буён “COVID-19” инфекциясига чалиниб туман тиббиёт бирлашмасида стационар шароитда даволанаётган бўлсада, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бирор-бир ёрдам кўрсатилмаганлиги ва шифокорларнинг эътиборсизлигидан норозилиги тўғрисида қилган мурожаати туман прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Ш.Қурбонниёзов 2020 йил 1 август куни туман тиббиёт бирлашмасига оғир аҳволда, яъни бехуш ҳолатда олиб келиниб, унга биринчи ёрдам кўрсатилиши натижасида жорий йилнинг 8 август куни хушига келган.

Бемор Ш.Қурбонниёзовга тиббиёт бирлашмаси томонидан дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун 1 млн. 280 минг 903 сўм маблағ сарфланган.

Бундан ташқари, бемор Ш.Қурбонниёзовнинг яқин қариндошлари томонидан 387 минг сўмлик дори-дармон ҳамда 4 дона кислород балонлари олиб келинган.

Бемор Ш.Қурбонниёзов туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлимида фельдшер вазифасида ишлаб келганлиги учун унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 458-сонли Қарорига асосан 4 млн. сўм миқдорида моддий рағбатлантирилган.

Бундан ташқари, ўрганиш давомида 2020 йил 15-16 август кунлари шанба-якшанба кунларига тўғри келганлиги учун туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Ш.Қурбонниёзовни моддий рағбатлантириш учун пул маблағи унинг пластик карточкасига ўтказиб бериш имкони бўлмаганлиги аниқланиб, 2020 йил 17 август куни туман тиббиёт бирлашмаси томонидан яна 2 млн. 268 минг 847 сўм моддий ёрдам пули унинг пластик карточкасига ўтказиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, бемор Ш.Қурбонниёзовнинг яқин қариндошлари томонидан 387 минг сўмлик дори-дармон ҳамда 4 дона кислород балонлари олиб келинганлиги ҳолати юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 17.08.2020 йилдаги 226-Т сонли буйруғига асосан туман тиббиёт бирлашмаси қарашли юқумли касалликлар бўлими “COVID-19” бўйича карантинга бириктирилган даволовчи шифокор Ш.Рахимов, туман тиббиёт бирлашмаси тиббий кислород билан таъминлаш техниги С.Рахимовларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Бемор Ш.Қурбонниёзовнинг соғлиги тикланганлиги сабабли 16.08.2020 йилда яшаш уйига жавоб берилгани ва ҳозирда аҳволи қониқарли ҳолатдалиги маълум бўлди.

Related Articles

Back to top button