Маданият

Маҳалладан қўлингни торт жаноб блоггер

Ҳов сен битта иккита маҳаллада ишлайдиган ноинсофни топволиб, маҳалла фалон, маҳалла фисмадон, маҳалла кераксиз тизим деб жар солаётган ахмоқ блоггерчалар/шаллақи хотинлар. Кўзингни каттароқ очиб қара. Ўзбекистон бўйича 9126 та маҳалла бор. Шунча маҳалла бўлганидан кейин битта, иккита аблахлар ҳам чиқиб қолиши мумкин-ку. Ўшанақа раисларниям маҳалласи сайлаган. Сен ёки мен раис қилиб тайинлаганимиз йўқ. Уларку бир зумда топилиб, жазосини олади, чунки эл оғзига элак тутадиган замон эмас хозир. Одамлар ҳаммасини кўриб турипти, лекин қанчадан қанча ташкилотлар, амалдорлар бор жинояти изсиз ғойиб бўлаётган ёки очилмай қолаётган. Нимага энди сен катта наҳанглар турганда, маҳаллага ёпишиб олишинг керак?

Майли ёз, кўпроқ ёз, лекин қатордаги баъзи ноинсофларни деб бутун маҳаллада ишлайдиган инсонларга нафратланаман деб, маҳалла кераксиз тизим деб айюҳаннос солиб, хайп қилма. Сенга эмас маҳалла тизимига баҳо бериш. Маҳаллага фақат ва фақат халқ бахо беради(Халқ деганда сен билган шаллақи хотинлару,бир икки сўм ундириш илинжида додлаётган қўштирноқ ичидаги кам таъминланган ва ёки нафс кўйида олганини олмадим деб тониб турадиган муттахамларни тушунмайсан деган умиддаман).

Маҳаллада ишлайдиганларни аксарияти фидойи, ҳалол инсонлар. Хар хил асосланмаган, текширилмаган маълумотларни, видеоларни қўйиб, булар шунақа, маҳалла ундоқ, маҳалла бундоқ деб оғиз кўпиртирма.

Мана кечаги аёл ўзи ҳиссиётга берилиб, қўшнисини гапига ишониб, маҳалладагилар ўғрилар деб жар солди. Кейин нима бўлди. Нимаям бўларди, ҳақиқатни билгач маҳалла ходимларидан узр сўради. Чунки ҳақиқат эгилади, лекин синмайди.

Кейин яна битта нарса, сен эшитган Ҳумо маҳалласида 3та ходим ишлайди. Лекин сал кам қириқ минг аҳоли истиқомат қилади. Тасаввур қиляпсанми қирқ минг. Сен уларни ўрнида бир кун ҳам ишлолмас эдинг. Ойлиги яхши дейсанми. Йўқ бир миллон беш юз минг ҳисобланади. Қўлга тегишини ўзинг ҳисоблаб кўр.

Инсофинг, иймонинг бўса бунақа нарсаларни чиқаришдан олдин маълумотларни текшир(Кучинг, духинг етса албатта). Жиноятчилар жазосини олсин. Лекин хайп қилиб обуначи йиғмоқчи бўлсанг маҳалладан бошқа мавзу топишни маслаҳат бераман.

©Жаноб ўринбосар

Related Articles

Back to top button