Hodisalar

Термиз шаҳрида карантин чекловлари кучайтирилди

Термиз шаҳар эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси йиғилишининг қарорига мувофиқ,

2020 йил 23 июлдан бошлаб:

фаолият туридан қатъий назар барча тадбиркорлик субъектлари, савдо дўконлари (озиқ-овқат ва дори-дармон савдоси бундан мустасно) кўнгилочар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, бар, спа ва массаж салонлар, караоке, билярд заллари, кальян марказлари, ресторанлар, реклама ва компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турларини коронавирус касаллиги билан боғлик эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунига қадар тўхтатилади.

Шунингдек,

карантин вақтида ҳудудларда мақсадсиз ва тегишли рухсатномасиз ҳаракатланаётган автомобиллар устидан ҳамда аҳолининг зарур бўлмаган ҳолларда кўчага чиқиши бўйича назорат ўрнатиш;

шаҳарнинг кириш-чиқиш, асосий ва ички кўчаларида блок постларини кучайтирилган режимга ўтказиш;

автотранспорт воситалари кириши ҳамда йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши,

шаҳарда аҳолининг гавжум бўлиб юришлари қатьий чекланади.

автотранспорт ва мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учунгина рухсат этилади;

махсус рухсатнома (стикер)лари ва “етказиб бериш” (услуги доставки) хизмати мавжуд бўлган автотранспортлари ҳаракатланиши мумкин.

Шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари 25-26 июль кунлари ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунлари уйда қолишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратиш талаб этилади.

Related Articles

Back to top button