Жаҳон

Мақтааралликлар миннатдор

Мақтаарал туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган Жанатурмис, Женис, Фирдавсий, Дўстиқ, Ўргебас аҳоли манзилларининг  аҳолисига Ҳукумат томонидан бериладиган 100 минг тенгелик  молиявий ёрдамни олиш учун 6347 фуқаро ҳужжат топширди. 5356 кишининг  аризаси маъқулланиб,  уларнинг  ҳисоб-рақамларига жами 535 600 000 тенге жўнатилди. Бу ҳақда Туркистон вилояти бўйича Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Ғани Рисбеков маълум қилди.

Унинг  айтишича, қолган 911 кишининг ҳужжати тўкис бўлмаганлиги боис тегишли маблағни ололмаган.

Бундан тшгақари, тошқиндан зарар кўрган 5205 оилага тадбиркор Алишер Усмонов жамғармасидан 1000 АҚШ долларидан тарқатилган. Бугунги кунда худди шундай ёрдам олиши керак бўлган қўшимча 120та оила аниқланди. Натижада 5316 оиланинг ҳисоб рақамига 2 206 727 760 тенге жўнатилди.

Худди шундай молиявий ёрдамни қўлга киритганларнинг  бири  Фирдавсий қишлоғида истиқомат қилувчи Финаят Файзиев. У  қийинчилик пайтида ёрдам қўлини чўзган кишиларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

– Қишлоғимизни сув босган кундан бошлаб, бизга ёрдам беришмоқда. Масалан, уйсиз қолган пайтимизда бутун қишлоқни вақтинча эвакуация марказига олиб бориб жойлаштиришди. Озиқ-овқат, кийим-кечак, бошқа зарур анжомлар билан таъминлашди. Ундан ташқари, ҳокимлик ёрдами билан қишлоқни  ахлатдан тозалаб олдик. Мана, бугун 17 млн. тенгенинг  50 фоизини  тўлаб беришди. Ушбу маблағга бошпана қуряпмиз. Қолганини уйнинг томи ёпилгач ўтказиб беришади.  Ёрдам сифатида баъзи  қурилиш материалларини бепул ҳам етказиб беришмоқда. Шундай  кўмакка ивитқи бўлаётган Давлат раҳбари ва вилоят ҳокимига  миннатдорчилик билдираман, – деди Ф. Файзиев.

Related Articles

Back to top button