Адабиёт

Имом Ғаззолий насиҳатлари

Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
Фақат ва фақат рост гапиринг;
Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
Оғзингизда луқма билан гапирманг;
Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

“Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 4-сонидан олинди

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button